Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистон герби ўзгартирилиши мумкин

Қозоғистон герби ўзгартирилиши мумкин

Қозоғистон герби ўзгартирилиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Миллий қурултой йиғилишидаги нутқида шама қилиб ўтди.

«Мутахассислар ва манфаатдор фуқаролар, жумладан, ёшларнинг Қозоғистон гербидаги рамзларни тушуниш қийинлиги ҳамда унда совет даврининг эклектикаси ва белгилари борлиги ҳақидаги асосли гапларини инобатга олиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайман.

Умумий келишув бўлса, барча жиҳатларни моҳиятан кўриб чиқадиган, жамоатчилик муҳокамасини ўтказувчи махсус комиссия тузиш мумкин. Кейин Қозоғистон янги давлат гербининг энг яхши чизмасини яратиш учун очиқ танлов эълон қилинади», – деган мамлакат президенти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон парламенти қўмитаси республика байроғи дизайнидаги ўзгартиришни биринчи ўқишда маъқуллаган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг