Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россияда қамоқхона ходимларини гаровга олганлар йўқ қилинди

Россияда қамоқхона ходимларини гаровга олганлар йўқ қилинди

Россияда қамоқхона ходимларини гаровга олганлар йўқ қилинди. 

ОАВга кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Ростов-Дон шаҳридаги 1-сонли тергов изоляторига бостириб кирган. У ерда олти маҳбус икки нафар ҳибсхона ходимини гаровга олиб, уларни транспорт билан таъминлашни талаб қилган.

Босқинчилар ҳужум пайтида ўлдирилди, гаровга олинганлар озод қилинди.

«Россия Жазони ижро этиш федерал хизматининг Ростов вилоятидаги 1-сонли тергов ҳибсхонасида гаровга олинганларни озод қилиш бўйича махсус операция давомида жиноятчилар йўқ қилинди, гаровда бўлган ходимлар озод қилинди ва жабрланмади», — дейилади матбуот хизмати хабарида. Бу ҳақда Россия Жазони ижро этиш федерал хизмати маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».

Расмий хабардан бир неча дақиқа олдин «Коммерсант» мухбири тергов изолятори ҳудудида ўқ узилганини хабар қилган. Оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, отишмадан сўнг ҳудудга тез ёрдам машиналари киритилди.

Shot Телеграм каналига кўра, барча босқинчилар тез ёрдам келгунига қадар ҳалок бўлган. Ҳозирда уларнинг шахсига аниқлик киритилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз,  аввалроқ Ростовда маҳбуслар қамоқхона ходимларини қўлга олгани хабар қилинганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг