Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россияда ашаддий жиноятчи ва «жиноий авторитет» озодликка чиқмоқда

Россияда ашаддий жиноятчи ва «жиноий авторитет» озодликка чиқмоқда

Россия жиноят оламининг етакчиси, товламачилик иши бўйича қарийб ўн йиллик қамоқ жазосини ўтаётган Захарий Калашов (Шакро Молодой номи билан машҳур) муддатидан олдин озодликка чиқарилмоқда.

Краснодар ўлкасининг Уст-Лабинский туман суди 70 ёшли криминал авторитетни шартли равишда озод қилиш ҳақидаги илтимосномани қаноатлантирди. Мурожаат кўриб чиқилган суд мажлиси 13 март куни ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтди. Машҳур қонундаги ўғри қачон озодликка чиқиши маълум эмас.

Вилоят судларининг Бирлашган матбуот хизмати раҳбари Мария Пирогованинг сўзларига кўра, озодлик ҳақидаги қарор ҳали қонуний кучга кирмаган ва шикоят қилиниши мумкин.

Shot Телеграм каналининг аниқлик киритишича, суд маҳкумнинг соғлиғи туфайли шартли равишда озод қилиш ҳақидаги илтимосномани қаноатлантирди. Калашовнинг соғлиғида қандай муаммолар борлиги аниқланмаган.

2018 йилда Шакро Молодой 9 йил 10 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазосини қатъий режимли колонияда ўтказишга ҳукм қилинган эди. У товламачилик моддаси бўйича иккита жиноят содир этишда айбдор деб топилди.

Маълумотларга кўра, Калашов Аслан Усоян (Дед Ҳасан) ўлимидан сўнг Россия жиноят олами етакчиси сифатида кўриб келинган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг