Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Tesla заводи муҳандисига робот ҳужум қилди

Tesla заводи муҳандисига робот ҳужум қилди

Техас штатида робот қўл Tesla заводида ишлаётган муҳандисга ҳужум қилди ва жиддий жароҳат етказди.

Автомобилнинг янги қуйма алюминий қисмларини йиғиш ва кўчиришга мўлжалланган дастгоҳ иш пайтида носозликка учраб, қўлларини яқин атрофдаги муҳандисга урди. Эркак қўли ва белидан очиқ жароҳатлар олган, деб ёзади DailyMail.

Бу илк нохуш ҳодиса эмас. 2021 йилда Tesla автомобилларини ишлаб чиқариш заводида фожиали воқеа юз берган. Бу ҳақда энди маълум бўлган. Нашрнинг қайд этишича, 2021 йилда ҳам, 2022 йилда ҳам Tesla ўзининг йиллик ҳисоботларида роботлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган иш жойидаги жароҳатланишлар ҳақида билдирмаган. Гап шундаки, бу масала алоҳида назорат остида ва алоҳида қайд этилган, деб хабар беради нашр.

Бир неча кун аввал Илон Маскнинг Tesla компанияси 120 мингта электромобилини сотувдан қайтариб олгани маълум бўлган эди. Бунга сабаб — бахтсиз ҳодиса пайтида Tesla автомобилларининг эшиклари очилиб кетган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг