Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трамп АҚШда «туғруқ туризми»ни тақиқлади

Трамп АҚШда «туғруқ туризми»ни тақиқлади

Фото: РБК

АҚШ президенти Доналд Трамп «туғруқ туризми»ни чеклаш ва Америка фуқаролигини ҳимоя қилишга қаратилган иккита фармонни имзолади.

Биринчи ҳужжатга кўра, айрим тоифадаги хорижликларнинг фарзандлари туғилган жойига кўра автоматик равишда АҚШ фуқаролигини ололмайди.

Гап АҚШ ҳукумати мамлакатга қарши деб ҳисоблайдиган хорижликлар, хорижий террорчилик ташкилотлари аъзолари, шунингдек, чет давлатлар манфаатларини ифода этувчи шахслар ҳақида бормоқда.

Иккинчи фармон билан Давлат департаменти ва Ички хавфсизлик вазирлигига «туғруқ туризми» амалиётига барҳам бериш топширилди. Эндиликда фарзандига туғилиш орқали АҚШ фуқаролигини олиш мақсадида мамлакатга келаётган хорижликларга киришга рухсат берилмайди.

Оқ уйда таъкидланишича, АҚШ фуқаролиги «бебаҳо ва юксак неъмат» ҳисобланади. Янги чоралар унинг аҳамиятини ҳимоя қилиш ҳамда иммиграция тизими суиистеъмол қилинишининг олдини олишга қаратилган.

Шунингдек, АҚШ расмийлари айрим «туғруқ туризми» схемалари иммиграция қоидаларини четлаб ўтишга ёрдам берувчи жиноий гуруҳлар билан боғлиқ эканини қайд этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг