Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Уоррен Баффетнинг хайриялари 57 млрд долларга етди

Уоррен Баффетнинг хайриялари 57 млрд долларга етди

Фото: Investing.com

Афсонавий инвестор Уоррен Баффет ўз хайрия фаолияти бошланган 2006 йилдан буён энг йирик йиллик хайрия рекордини ўрнатди. У 5,3 млрд долларни (Berkshire Hathaway акциялари кўринишида) Билл ва Мелинда Гейтслар фонди ҳамда тўрт оилавий хайрия ташкилотига ўтказиб берди.

Шу тариқа Баффет хайрия учун сарфлаган жами маблағ 57 млрд долларга етди.

93 ёшли Баффет 99 фоиздан ортиқ маблағларини хайрия қилиш ваъдасига содиқ қолмоқда (ўлимидан сўнг барча пулларини хайрия қилишни васият қилган). Хайрияга кўп пул ажратишига қарамасдан, унинг қўлида $880 млрдга баҳоланаётган Berkshire Hathaway конгломератининг яна 14,5 фоиз акциялари бор.

Forbes Баффетнинг бойлигини $128,4 млрдга баҳолаган, у дунё миллиардерлари рейтингида 10-ўринда турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг