Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойнинг «Куайчжоу» ракетаси биринчи парвози муваффақиятсиз чиқди (видео)

Хитойнинг «Куайчжоу» ракетаси биринчи парвози муваффақиятсиз чиқди (видео)

Скриншот

Хитойнинг «Куайчжоу-11» (Kuaizhou-11) ракета-ташувчиси техник носозликлар боис йўлдошларни фазога олиб чиқа олмади. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабар берди.

Бу «Куайчжоу-11»нинг илк парвози эди.

Мамлакат шимоли-ғарбидаги Цзюцюань космодромида маҳаллий вақт билан бугун соат 12:17 да ракетага старт берилганди. Ташувчи бортида «Jilin-1 Gaofen-02E» ва «CentiSpace-1 S2» йўлдошлари бор эди.

Мутахассислар носозлик сабабини ўрганишга киришган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг