Японияда 100 ёшни ҳатлаганлар сони 100 минг нафардан ошди
Японияда 100 ва ундан катта ёшдаги аҳоли сони илк бор 100 минг нафардан ошди. Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар берди.
Мамлакат соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги маълумот беришича, 15 сентябр ҳолатига кўра, Японияда 100 ва ундан катта ёшдаги 107 677 киши истиқомат қилмоқда. Бу ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 7 914 нафарга кўпдир.
Аёллар узоқ умр кўрувчилар умумий сонининг 87,6 фоизини — 94 298 нафарни, эркаклар эса 13 379 нафарни ташкил этмоқда.
Японияда 100 ва ундан катта ёшдаги инсонлар сони кетма-кет 56 йилдан бери ўсиб бормоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter