Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вазирликлар очиқлик индексида 1-ўринни эгаллаб, «Энг яхши вазирлик» номига эришиши учун матбуот котиби қандай бўлиши керак?

Бугунги қаҳрамонимиз оддий журналист эмас. Ўзбекистонда бир неча йилдан буён Адлия тизимида матбуот котиби сифатида кўпчиликка таниш бўлган Севара Ўринбоева.

Бугун унинг олдидаги муҳим вазифалардан бири — ёшларни илм-фанга қизиқтириш, Фанлар академиясини кенг жамоатчиликка яқинлаштириш.

— Давлат ташкилотини халққа танитиш учун қандай PR керак?

— Матбуот котиби қанчалик эркин ишлай олади?

— Вазирликлар «Очиқлик индекси»да биринчи ўринни эгаллаб, «Энг яхши вазирлик» номига эришиши учун матбуот котиби қандай бўлиши керак?

— Оила, фарзандлар, илм ва касб ўртасида мувозанатни қандай сақлаш мумкин?

Севара Ўринбоева билан самимий суҳбат давомида касбий тажриба, илмий фаолият, ҳаётий танловлар ва журналист аёлнинг ҳали кўпчиликка маълум бўлмаган жиҳатлари ҳақида сўз боради. Суҳбатни томоша қилинг, балки сиз ҳам илм-фанга бошқача нигоҳ билан қарай бошларсиз!

Эъзоза Турғунова

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг