Электромобиль хариди учун кам фоизли кредитлар ажратилади
Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили Давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳага кўра, электромобилларни сотиб олиш учун аҳолига қуйидаги шартларда кредитлар ажратилишини йўлга қўйиш кўзда тутилган:
- маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилган электромобилларни сотиб олиш учун 12 фоизли;
- хориждан импорт қилинган электромобилларни сотиб олиш учун 16 фоизли банк кредитлари.
Электромобилларни сотиб олиш учун ажратиладиган банк кредитлари фоизларининг ошган қисмини тижорат банкларига Давлат бюджети ҳисобидан қоплаш тартиби жорий этилади. Биринчи босқичда аҳолига 41 мингта электромобиль хариди учун тегишинча 12 ва 16 фоизли кредит маблағлари ажратилиши вазифаси қўйилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter