Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чиройли авторақамлар арзон нархда аукционга қўйилади, агарда...

Чиройли авторақамлар арзон нархда аукционга қўйилади, агарда...

Ҳукуматнинг 4 ноябрдаги қарори билан Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, чиройли авторақамлар аукционга қўйилган кундан бошлаб 6 ой мобайнида сотилмаган тақдирда:

  • 1 ва 2-тоифадаги рақамлар мос равишда 2 ва 3-тоифаларга доир бошланғич нархларда аукционга қўйилади (ҳарфлари бир хил комбинацияда бўлган рақамлардан ташқари);
  • 4-6-тоифадаги рақамлар аукциондан олиниб, аукционга қўйилган бошланғич нархда умумий тартибда реализация қилинади.

Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан чиройли рақамларнинг 1-3-тоифалари исталган ҳарф комбинациялари билан аукционга қўйилиши мумкин.

Бунда ушбу рақамларнинг аукционга қўйиладиган бошланғич нархлари қуйидагича белгиланди:

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг