Қоидабузарлигини TikTok аккаунтига жойлаб мақтанган эрка ўғил жаримага тортилди
![Қоидабузарлигини TikTok аккаунтига жойлаб мақтанган эрка ўғил жаримага тортилди](https://xabar.uz/static/crop/3/3/920__95_3379552534.jpg)
Ижтимоий тармоқларда йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчининг TikTok аккаунти скриншот ва видеоTikTokёзувлари тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилишича, «Tracker» русумли автомобиль ҳайдовчиси (давлат рақами 01 К 550 ХА) – 20 ёшли Исмоилов Дилшод Усмон ўғли Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида авариявий ҳолатни юзага келтиргани сабабли (видеога туширилган ҳолат) Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-5 моддаси иккинчи қисмига мувофиқ жаримага тортилди. Унинг автомобили жарима майдончасига жойланди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг маълумотларига кўра, мазкур ҳайдовчи 2019 йилда 8 та ҳуқуқбузарлик содир этганлиги қайд этилган («Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши»), 2020 йилда ҳам у томондан содир этилган ҳуқуқбузарликлар сони 8 тани ташкил этмоқда (худди ўша модда бўйича, шулардан тўрттасининг жаримаси тўланган).
Ижтимоий тармоқларда келтирилишича, қоидабузар Тошкент марказида машинаси тезлигини 150 км/соатгача кўтарган. Шунингдек, унинг отаси Тошкент вилоятидаги шаҳарлардан бирининг ҳокими экани айтилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter