Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

UzAuto Motors кўпчилик кутган хабарни эълон қилди

UzAuto Motors кўпчилик кутган хабарни эълон қилди

«UzAuto Motors» Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo  автомобиллари учун контрактация очилишини маълум қилди.

Қайд этилишича, бугун, 22 декабир куни 12:00 да 2024 йил ишлаб чиқарилиши режалаштирилган Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo автомобилларининг бутун ҳажми учун онлайн контрактация очилади.

Автомобиль харид қилиш учун шартномани фақат онлайн тарзда расмийлаштириш мумкин.

«Эътибор қаратинг, шу кунларда барча Chevrolet дилерлик марказлари савдо тизимидан ўчирилади ва автосалонларнинг барчаси ёпиқ бўлади», дейилади хабарда.

Chevrolet оммабоп автомобиллари учун шартнома тузиш фақат UzAutoSavdo иловаси, шунингдек savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилиши мумкин. Телеграм-бот фақат навбатни кузатиш  хизматини ҳамда мавжуд автомобиллар ҳақида маълумотни тақдим этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг