UzAuto Motors Россияга машина экспортини тўхтатди
Россияга қўлланилган санкциялар туфайли UzAuto Motors компанияси Россияга автомобиллар экспортини тўхтатган.
Маълум бўлишича, яримўтказгичлар ва микросхемалар Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилиб Ўзбекистонга келар эди. Лекин корейс томони Россияга қўлланилган санкцияларга қўшилгани учун уларни етказиб беришда муаммолар пайдо бўлган.
GM компаниясининг Детройтдаги (АҚШ) бош қароргоҳидан маълум қилишларича, UzAuto Motors 2022 йил 9 мартдан Россияга Chevrolet машиналарини экспорт қилишни тўхтатган.
Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати билан боғланиш бўйича уринишларимиз бесамар кетди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter