Xiaomi SU7 ақлли электромобилини тақдим этди
Янги автомобил уч сониядан камроқ вақт ичида 100 км/соатгача тезлаша олади ва бир қувватланишда 800 кмгача юра олади.
Xiaomi ўзининг биринчи ақлли электромобилини намойиш этди. SU7 электр седани нолдан ишлаб чиқилган ва келгуси йилда Хитой бозорига чиқарилади. Уни ишлаб чиқариш учун илғор гигалитинг технологиясидан фойдаланилган, шунингдек, автомобилни бренд экотизимининг бир қисмига айлантиришга ваъда беришмоқда.
SU7 Xiaomi гаджетлари билан муаммосиз ишлайди, шунингдек, Apple CarPlay ва AirPlay’ни қўллаб-қувватлайди. Харидорларга бир ва иккита электр моторли версиялар таклиф этилади, бироқ ҳозирча нархлар маълум қилинмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter