Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

600 йилда илк бор! Саноқли соатлардан сўнг Ер юзида ноёб ҳодиса рўй беради

600 йилда илк бор! Саноқли соатлардан сўнг Ер юзида ноёб ҳодиса рўй беради

Фото: «Chance4traveller.com»

Бугун — 19 ноябрь, жума куни Aмерика, Шимолий Европа, Шарқий Осиё ва Aвстралиядан кузатса бўладиган қисман Ой тутилиши кутилмоқда.

Бу 2021 йилдаги охирги Ой тутилиши ва 500 йилдан ортиқ давом этган энг узун қисман Ой тутилишидир.

Қисман тутилиш босқичи 3 соат 28 дақиқа 24 сония давом этади, тўлиқ тутилиш — 6 соат 1 дақиқа, шунингдек, 1440 йилдан 2699 йилгача бўлган энг узун қисман Ой тутилиши ҳисобланади.

Ой ГМТ бўйича соат 06:02 да (Тошкент вақти билан соатда 11:02 да) Ернинг ярим соясига чўка бошлайди. Унинг энг катта тутилиши вақти ГМТ бўйича соат 09:02 да (Тошкент вақти билан соатда 14:02 да), Ой ўзининг апогеясига чиқишидан 1,7 кун олдин содир бўлади.

Бутун ҳодиса тахминан олти соат давом этади, аммо дунёнинг турли бурчакларидаги кузатувчилар унинг фақат парчаларини кўришлари мумкин.

Қисман Ой тутилиши Ер Қуёш ва Ой ўртасидан ўтганда содир бўлади, лекин улар бир текисда турмайди, йўлдош кўринадиган юзасининг фақат бир қисми Ер ҳосил қилган сояга тушади.

Aксарият мамлакатлардаги кузатувчилар Ой юзасининг 97 фоизи сайёрамиз соясига тушишини кўришади.

Икки ҳафта ўтгач ушбу ҳодисадан сўнг 4 декабрда тўлиқ қуёш тутилиши кузатилади. Бу ҳодисаларнинг барчаси тутилиш мавсумида содир бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг