Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Афғонистон чегарасидаги отишма ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритилди

Афғонистон чегарасидаги отишма ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритилди

Фото: «Xabar.uz»

Айрим ижтимоий тармоқларда Афғонистон манбаларига таяниб, гўёки 2022 йил 4 майга ўтар кечаси Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида отишма содир бўлгани, унинг оқибатида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда, дейилади Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

«Шуни маълум қиламизки, тарқатилган хабарлар умуман ҳақиқатга тўғри келмайди. Чегарада вазият осойишталигича қолмоқда, жанубий сарҳадларни қўриқлаш одатдаги тартибда олиб борилаётир.

Афғонистон Муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид ҳам турли интернет нашрларида пайдо бўлган мақолаларни ёлғон ва асоссиз деб атади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги оммавий ахборот воситаларидан журналист этикасига қатъий риоя қилишга, ўз манбаларида нотўғри ва текширилмаган маълумотларни жойлаштиришдан сақланишга чорлайди», дейилади баёнотда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг