Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Актрисага шилқимлик қилинган, у эса юк машинасидан ўзини ташлаган». Гавҳар Шарипованинг ўлими юзасидан янги тафсилотлар

«Актрисага шилқимлик қилинган, у эса юк машинасидан ўзини ташлаган». Гавҳар Шарипованинг ўлими юзасидан янги тафсилотлар

Фото: Kino-teatr.ru

Актриса Гавҳар Шариповага юк машинаси ҳайдовчиси шилқимлик қилган, шундан сўнг актриса юриб кетаётган машинадан ўзини ташлаб вафот этган. Бу ҳақда «Дарё»га Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ хабар берди.

Ҳодиса 18 ноябрдан 19 ноябрга ўтар кечаси соат 02:20 ларда, А-380 Самарқанд—Ғузор автомобиль йўлининг 140-километрида содир бўлган. Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида яшовчи 1990 йилда туғилган Ш.Ф. бошқарувида бўлган Isuzu юк автомобили соатига 140 км тезликда ҳаракатланиб келаётган пайтда ҳайдовчи бир қўлида автомобилини бошқариб туриб, ўнг қўли билан автомобиль салонида йўловчи сифатида кетаётган актрисанинг елка ва қўлларидан ушлаб шилқимлик қилган. Оқибатда Гавҳар Шарипова автомобиль эшигини очиб, уни ушлаб турган. Ҳайдовчи буни кўра туриб ҳаракатланишда давом этган ва амалдаги йўл ҳаракати қоидаларининг 77-банди 3-қисмида кўрсатилган «Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай оладиган хавф юзага келса, транспорт воситасини тезлигини у тўла тўхтатишни таъминлайдиган даражада камайтирмасдан» йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини қўпол равишда бузиб, транспорт воситасини тўхтатиш чораларини кўрмасдан йўлида давом этган.

Оқибатда Гавҳар Шарипова автомобиль кабинасидан тушиб кетиб, ҳаёти учун хавфли бўлган тан жароҳати олиб, ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ томонидан 2019 йил 18 ноябрь куни Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иш қўзғатилиб, фуқаро Ш.Ф.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Агар Ш.Ф. айбдор деб топилса 7 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг