Андижонда мактаб ўқувчиcи 3 тенгдошини жароҳатлади

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни соат 13:20да М. исмли йигит Андижон шаҳридаги 2-мактаб олдида 3 нафар таниши билан кўришиб, гаплашиб олиш учун кафе ёнига ўтишади.
Андижон вилояти ИИБ хабарига кўра, у ерда ўзаро келишмовчилик сабабли йигитлар ўртасида жанжал юзага келади. Оқибатда М. ёнидаги йиғма пичоқ билан 3 нафар тенгдошига тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter