Андижондаги портлашда қурбон борлиги маълум бўлди

Андижон вилоятидаги касалхонада содир бўлган портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлгани маълум қилинди.
ФВВ тақдим этган тафсилотга кўра, юзага келган кинетик зарба натижасида бино деворларига шикаст етган.
Воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган.
Ушбу ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, яна тўрт нафари турли даражада тан жароҳати олиб, туман шифохонасига жойлаштирилган.
Шунингдек, ҳодиса жойига ФВВ раҳбарияти, ИИБ, ССБ, Прокуратура ва бошқа тегишли хизмат ходимлари етиб борган.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шаҳрихон тумани «Қорақўрпа» МФЙ Чинобод кўчасида жойлашган 3 қаватли Диагностика ва даволаш масканининг 1-қаватида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter