Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ангренда бирйўла уч боғчада тарбияланувчилар заҳарланди

Ангренда бирйўла уч боғчада тарбияланувчилар заҳарланди

Фото: Xabar.uz

Ангренда бирйўла уч боғчада тарбияланувчилар овқатдан заҳарланди. Бу ҳақда Мактабгача таълим агентлиги хабар берди. 

Жорий йилнинг 13-14 сентябр кунлари Тошкент вилояти, Aнгрен шаҳридаги 1-сонли ДМТТда 3 нафар, 10-сонли ДМТТда 14 нафар ҳамда 37-сонли ДМТТда бир нафар тарбияланувчилар бирламчи ич бузилиши ташхиси билан шифохонага тушган. Ҳозирда барча тарбияланувчилар шифокорлар назоратида.

Ушбу ҳолат Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан назоратга олинган.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги ҳудудий бўлими томонидан якуний экспертиза хулосаси чиқмагунига қадар турли маълумотлар берилишига йўл қўймаслик мақсадида Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги ахборот хизмати маълумотларни фактлар асосида тарқатилишини тавсия этади, дейилади хабарда.

Якуний экспертиза хулосаси тақдим этилганидан сўнг, ўрнатилган тартибда қўшимча маълумот берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг