Банк масъуллари 500 минг долларлик омонатни ўзлаштириб юборгани ошкор бўлди
Омонат пулларни ўзлаштирган банк ходимлари фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда тижорат банкининг масъул шахслари фуқаро И.М.нинг банк омонатига қўйган 500 000 АҚШ долларини сохта ҳужжатлар асосида қўлга киритиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter