Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бекободдаги боғчада болалар заҳарланди

Бекободдаги боғчада болалар заҳарланди

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати Бекобод шаҳридаги 15-сонли мактабгача таълим муассасасида содир бўлган ҳолат юзасидан баёнот берди.

Бугун соат 09:30 ларда Бекобод шаҳридаги 15-сонли мактабгача таълим муассасининг тарбиячилари 2 нафар тарбияланувчи ўзини нохуш ҳис қилаётганини сезишган.

Зудлик билан болалар мутахассис шифокор кўригидан ўтказилган. Тиббий текширув давомида, уларга овқатдан заҳарланиш тўғрисидаги дастлабки ташхис қуйилган.

Ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида, муассасанинг қолган барча тарбияланувчилари тиббий текширувдан ўтказилди. Текширув мобайнида яна 9 нафар болада овқатдан заҳарланиш эҳтимоли аниқланган. Айни пайтда улар шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.

Ҳозирги вақтда болаларнинг аҳволи қониқарли, вазият шифокорларнинг қатъий назорати остида.

Мазкур ҳолат буйича ички ишлар ва прокуратура идоралари томонидан тегишли теширув ишлари олиб борилмоқда, дейилади ҳокимлик ахборот хизмати баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, бу Бекободда боғча тарбияланувчиларининг овқатдан заҳарланиши бўйича биринчи ҳолат эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг