Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухоро марказий бозорида «аёллар жанжали»: ИИБ вазият бўйича изоҳ берди

Бухоро марказий бозорида «аёллар жанжали»: ИИБ вазият бўйича изоҳ берди

Скриншот

Ижтимоий тармоқларда «Бухоро марказий бозорининг маъмурияти олдида сотувчи аёллар орасида жанжал келиб чиққан» сарлавҳаси остида видео тарқалди. 

Бухоро вилояти ИИБга кўра, 22 июнь куни соат 10:05 ларда Бухоро шаҳар марказий деҳқон бозорида фуқаролар М.З. ва Ш.Ф. лар ўртасида сув ва мева махсулотларини сотиш учун жой талашишлари оқибатида жанжал келиб чиққан ва ушбу тортишув атрофдаги фуқаролар томонидан видеотасвирга олиниб, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган.

Ҳозирги пайтда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг