Бухорода бино томлари учиб, дарахтлар қулади (фото)

Бугун республиканинг шимолий туманларига навбатдаги нам ҳаво оқими кириб келиши айрим жойларда момақалдироқ бўлиб, ёмғир ёғиши хабар қилинганди.
ФВВ хабарига кўра, Бухорода жуда кучли шамол кузатилган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган фотоларга кўра шамол биноларни томини учириб юбормоқда.
Шунингдек, дарахтлар қулаб, унинг оқибатларини бартараф этиш учун фавқулодда ҳолатлар хизматлари ходимлари иш олиб бормоқда.
Навоий вилоятида ҳам кучли шамол натижасида дарахтлар уй томларига қулаган. Айрим ҳудудларда электр тармоғида узилишлар рўй берган.
Бизга хабар берилишича, кучли шамол айни пайтда Самарқанд вилояти ҳудудига кириб келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter