Бухорода чиқинди машинаси аёл ва чақалоқни босиб кетди
Бугун ижтимоий тармоқларда «Бухоро шаҳрининг 6-кичик ноҳиясида бир аёл ва унинг боласини машина босиб кетиши оқибатида содир бўлган бахтсиз ҳодиса юзасидан расмий муносабат кутиб қоламиз» сарлавҳаси остида хабар тарқалди.
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳодиса юзасидан баёнот берди.
Маълум бўлишича, ҳақиқатдан ҳам 12 апрел куни Ш.Н. исмли шахс ўз бошқарувидаги «Аҳоли Транс» МЧЖ га қарашли «Shacman» русумли чиқинди ташиш автомашинасини, Бухоро шаҳар «Истиқлол» маҳалласи бўйлаб бошқариб бораётганда қоидага зид равишда ҳаракатланган. Натижада ахлатхона ёнидан ўтиб кетаётган Ю.Н. ва болалар аравачасида бўлган, 2020 йилда туғилган вояга етмаган С.А. ни автомашина ўнг томон ғилдираги билан босиб кетган.
Натижада Ю.Н. ва вояга етмаган С.А. «оғир» тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан фуқаро Ш.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган ҳолда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter