Дунёдаги энг хавфли қуш ўз эгасини ўлдириб қўйди

Ҳодиса Флорида штатида рўй берди. Казуар ўз эгаси, 75 ёшли фермер Марвин Ахосга ташланган ва уни ўлдирган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Қуш ферма ҳудудида кузатув остида қолдирилган.

Маълумот учун: Казуарлар Гиннес рекордлар китобига энг хавфли қуш сифатида киритилган. Уча олмайдиган бу қушларнинг тезлиги 50 км/соатгача етади. Уларнинг бўйи 2 метр, оғирлиги 60 килограмм, тирноқлари узунлиги эса 10 сантиметргача етади. Кучли оёқлари билан қақшатқич зарба беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter