Фарғонада автомобиль газ баллони портлаши инсон умрига зомин бўлди

1 июнь куни Фарғона шаҳрида Ш.Рашидов кўчасида жойлашган «Mig Oil Metan» МЧЖга қарашли автомашиналарга метан газ қуйиш шохобчасида Қўштепа туманида яшовчи нафақахўр С.С. ўзининг «Нексия» русумли автомашинасига газ тўлдираётган вақтида автомашинага ўрнатилган метан газ баллони портлаб кетган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, портлаш натижада газ шохобчаси ишчиси М.Ш. воқеа жойида вафот этган ҳамда Ёзёвон туманида яшовчи яна фуқаро И.О. жароҳат билан касалхонага ётқизилган.
Газ баллонининг портлаш сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter