Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада оилали аёлни зўрлаган тўрт эркак қамоққа олинди

Фарғонада оилали аёлни зўрлаган тўрт эркак қамоққа олинди

Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда Бешариқ туманида оилали, икки нафар фарзандли аёлни тўрт нафар эркак зўрлагани ҳақида видео тарқалди. Ҳолатга Фарғона вилояти ИИБ муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, 21.03.2023 куни фуқаро А.Й. танишлари И.Ю, Ж.С. ва Б.С.лар билан фуқаро Д.У (видеотасвирдаги аёл)ни мажбурлаб, Бешариқ туманидаги ташландиқ шийпонга олиб боришиб, зўрлик ишлатиб, уриб-дўппослаб, Б.С. билан жинсий алоқада бўлган ҳолатини видеотасвирга олишиб, ушбу видеотасвирни ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, Д.У.нинг эркига қарши номусига тегиб, жинсий эҳтиёжларини қондирган.

Суд тиббий экспертизасининг 31.03.2023 кунидаги хулосасида Д.У.нинг ўнг билагида қонталаши бўлиб, мазкур тан жароҳати оғирлик даражасига кўра 6 кундан кўп давом этмайдиган енгил шикастлар тоифасига кириши, танасининг бошқа жойларида жароҳатлар аниқланмаганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 118-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

2023 йил 29 июл куни тергов ҳаракатлари якунланиб, тегишлилиги бўйича судлов органига юборилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг