Фарғонадаги йирик ёнғин оқибатида икки киши ҳалок бўлди
16 июн куни соат 22:16 да Фарғона вилояти ФВБга Ёзёвон тумани «Сой бўйи» МФЙ ҳудудида автомобил ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
ФВВ хабарига кўра, қутқарув бўлинмалари тезкорлик билан воқеа жойига етиб бориб, қисқа вақт ичида ёнғинни бартараф этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, нотурар қаровсиз биноларнинг 60 кв.м майдони ва 3 та автомобиль (Labo, Hyundai, Mercedes-Benz) ёниб зарарланган.
Воқеа жойига вилоят ФВБ раҳбарияти, туман ФВБ масъул ходимлари ва ҳамкорликдаги хизматлар масъуллари чиққан. Ёнғин сабаби ва етказилган зарар аниқланмоқда.
Бирламчи маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида икки киши ҳалок бўлган, яна уч киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага юборилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter