Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ғалаба боғидаги мушакбозликда пиротехниканинг бир бўлаги одамлар орасида чақнади

Ғалаба боғидаги мушакбозликда пиротехниканинг бир бўлаги одамлар орасида чақнади

Тошкент шаҳрида Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб отилган мушакбозлик вақтида бироз нохуш ҳодиса содир бўлди.

Олмазор туманининг Зиё ва Шифонур кўчалари кесишмаси яқинида отилган пиротехниканинг тўлиқ ёнмай қолган қисми ерга, одамлар орасига тушиб чақнаб кетди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, ёнаётган элемент ерга қулаганидан сўнг, у ўчирилган. Жабрланганлар ва ёнғинлар йўқ», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча байрам муносабати билан Тошкентдаги Ғалаба боғида катта мушакбозлик уюштирилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг