Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиззахда ҳоким ёрдамчиси ва банк масъуллари қўлга тушди

Жиззахда ҳоким ёрдамчиси ва банк масъуллари қўлга тушди

Фото: Прокуратура департаменти

Жиззах вилоятида фуқароларнинг номига кредит ажратиб ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган шахслар фош этилди. Жумладан, ҳоким ёрдамчиси ва банкирлар тил бириктиргани аниқланди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғаллаорол тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда «Хонимқўрғон» МФЙ ҳоким ёрдамчиси С.Х., тижорат банки Ғаллаорол банк хизматлари маркази масъул шахслари ва бошқалар 5 нафар фуқаронинг электрон имзосини қўлга киритиб, уларнинг номига 219 млн сўмлик имтиёзли кредит маблағи ажратиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг