Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳовли сомонхонасида юз берган ёнғин сабаб 7 ёшли қизалоқ ҳалок бўлди

Ҳовли сомонхонасида юз берган ёнғин сабаб 7 ёшли қизалоқ ҳалок бўлди

Фото: «Qalampir.uz»

Кеча, 8 август куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида яшовчи Э.Ҳ.нинг уйи ҳовлисида жойлашган сомонхонасида ёнғин содир бўлган.  Кўрилган чоралар натижасида ёнғин соат 18.30да ўчирилган. Ёнғин оқибатида сомонхонанинг 24 кв. метр майдони ёниб зарар кўрган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, ёнғинни ўчириш вақтида Н.А.нинг бирга яшаган набирасининг куйган ҳолдаги жасади топилган.

Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг