Ҳужжатсиз рулга ўтирган ўспириннинг тақдири фожиали якунланди
Фарғона вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган ёш йигит автомобилни юқори тезликда бошқариб, ҳалок бўлди.
ЙҲХХ ҳодиса ҳақида маълум қилиб, йўл ҳаракати қоидаларининг қўпол бузилиши ўлим билан якунланганини қайд этди.
Айтилишича, йигит аввал ҳам Қўқон шаҳрида автомобилни ҳужжатсиз бошқаргани учун огоҳлантирилган ва тегишли жазо олган.
Бундан хулоса чиқармаган ўспирин Фурқат туманида катта тезликда ҳаракатланаётганда ЙТҲга учради. Унинг шериги тирик қолган ва тан жароҳатлари олган. Ҳодиса тафсилотларига кўра, машина огоҳлантириш белгиси, устун ва сўнгра дарахтга бориб урилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter