Жиззахда уч яшар қизалоқни холаси уриб ўлдириб қўйди
Ижтимоий тармоқларда уч ёшли қизчани холаси калтаклаб, умрига зомин бўлганига оид хабарлар тарқалди. Қизалоқнинг онаси Туркияга ишлагани кетиши олдидан уни ўз опасига ташлаб кетгани айтилмоқда.
Xabar.uz сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот хизмати айни воқеликни тасдиқлади.
Унга кўра, фожиа Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида содир бўлган. Шу туманнинг «Тошкент» МФЙда яшовчи фуқаро Д. Ю. тегишли ҳужжатларсиз қарамоғига топширилган қариндоши А.Қ. нинг уч яшар фарзандига қасддан оғир тан жароҳати етказганлиги оқибатида қизча жорий йил 13 август куни шифохонада вафот этган.
Айни пайтда Д. Ю. га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси тегишли қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суд ажримига кўра унга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда мазкур жиноят ишлари бўйича вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter