Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Келиб чиқиши номаълум бўлган катта миқдордаги гўшт тўхатиб қолинди

Келиб чиқиши номаълум бўлган катта миқдордаги гўшт тўхатиб қолинди

8 август куни «Қашқадарё-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келган, «Nexia-2» русумли автомашина Китоб туман ҳудудида жойлашган «Мингчинор» мунтазам ЙПХ масканида тўхтатилди.

Ҳайдовчи Шаҳрисабз туманида яшовчи A. A. бошқарувидаги автомашина салони ва юкхонаси вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ Карантин бўлинмаси ва бошқама ЙҲХБ ходимлари томонидан кўздан кечирилганда, тегишли ветеринария маълумотномаларисиз, келиб чиқиши номаълум бўлган 260 кг оғирликдаги гўшт маҳсулотлари борлиги маълум бўлди.

Гўшт маҳсулотлари сифатини аниқлаш мақсадида Китоб тумани озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги микробиология ва ветеринария-санитария лабораториясига топширилди, дейилади ИИБ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг