Сурхондарёда коллеж ўқувчиси ўз фарзандини ўлдириб, каналга оқизиб юборди
Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида 2018 йил 7-8 март куни Қишлоқазон маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи каналдан янги туғилган ўғил бола чақалоқнинг бўйин соҳасига мато бўлаги боғланган ҳолда жасади топилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, олиб борилган суриштирув ишлари натижасида чақалоқнинг онаси аниқланди, у Қизириқ туманида яшовчи, касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Н.Т. бўлиб чиқди.
2018 йил 28 февраль куни Н.Т. уйида ўғил туғиб, ҳеч кимга билдирмай, ўзининг кийими билан чақалоқни бўғиб ўлдириб, сўнг жасадни юқоридаги каналга ташлаб юборгани аниқланган.
Кўрилган чоралар натижасида Н.Т. қўлга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter