Маҳалла раисидан «мастер-класс»: Қаршидаги кредит можароси
Фуқароларнинг номига кредит расмийлаштириб ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган собиқ МФЙ раиси фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда Қарши тумани «Янги Хонобод» МФЙнинг собиқ раиси К.Р. ва ўғли И.Н.лар МФЙга ўз ишлари билан келган 6 нафар фуқаронинг паспорт маълумотларидан фойдаланиб, уларнинг имзоларини сохталаштириб, онлайн савдо дўконидан кредит эвазига турли маиший техникалар сотиб олиб ва нақд пулга сотиб юбориб, 187,4 млн сўмлик кредит маблағларини ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter