Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Марказий банк киберҳужумлар борасида баёнот берди

Марказий банк киберҳужумлар борасида баёнот берди

Ҳозирги вақтда тижорат банклари, тўлов ташкилотлари ҳамда тўлов тизими операторларининг ахборот тизимларига нисбатан бундай киберҳужум содир этилгани қайд этилмаган.

“Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 3 февраль куни хакерлар томонидан киберҳужум амалга оширилгани ҳамда кўплаб Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсий маълумотлари тарқалиб кетгани ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда.

Шуни маълум қиламизки, ҳозирги вақтда тижорат банклари, тўлов ташкилотлари ҳамда тўлов тизими операторларининг ахборот тизимларига нисбатан бундай киберҳужум содир этилгани қайд этилмаган", дейилади Марказий банк баёнотида.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролардан қуйидагиларга қатъий амал қилиш сўралган:

  • номаълум ва шубҳали манбаларда тарқатилаётган ҳаволаларга кирмаслик;
  • шахсий маълумотлар (банк карта реквизитлари, СМС-кодлар, пароллар)ни ҳеч кимга бермаслик;
  • фақат расмий манбалар орқали эълон қилинадиган ахборотларга ишониш;
  • шубҳали ҳолатларга дуч келганда тегишли ваколатли органларга мурожаат қилиш.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча ижтимоий тармоқларда ҳукумат тизимларига қарашли веб-саҳифалардан 15 миллион нафар Ўзбекистон фуқаросининг шахсий маълумотлари ўғирлангани ва «Dark Web»га жойлаштирилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Кейинроқ Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот тизимларига тааллуқли айрим маълумотлар Интернет тармоғига чиқиб кетганини изоҳлаганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг