Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мексика орқали АҚШга юбормоқчи бўлган «уддабурон» қўлга олинди

Мексика орқали АҚШга юбормоқчи бўлган «уддабурон» қўлга олинди

Самарқандда ДХХ ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ноқонуний миграция ва одам савдосига қарши кураш йўналишида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда. 

Унда 1994 йилда туғилган, Самарқанд шаҳрида яшовчи Х.С. маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, уни Мексика орқали АҚШга юбориши эвазига 25.000 АҚШ доллар сўраган.

Тадбир давомида Х.С. ҳужжатларни расмийлаштириш учун олдиндан 10.000 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг