Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нью-Йоркдаги ЙТҲ ўзбекистонлик қиз вафот этди

Нью-Йоркдаги ЙТҲ ўзбекистонлик қиз вафот этди

Видеодан кадр.

Нью-Йоркдаги ЙТҲда ўзбекистонлик қизалоқ вафот этди

Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги бош консулхонаси йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 11 ёшли ватандошимиз Амира Аминованинг фожиали ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни тасдиқлади. 

«Марҳум қизалоқнинг онасига, яқинлари ва барча қариндош-уруғларига ушбу оғир ва қайтиб тўлдириб бўлмас йўқотиш муносабати билан самимий ва чуқур таъзия билдирамиз», дейилади хабарда.

Бош консулхона боланинг онаси билан доимий алоқада бўлиб, шунингдек Нью-Йорк шаҳридаги тегишли ваколатли идоралар билан ҳамкорлик қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг