Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Олой» бозоридаги тилла дўкони ўмарилди. Ўғрилар мамлакат жанубидан ушланди

«Олой» бозоридаги тилла дўкони ўмарилди. Ўғрилар мамлакат жанубидан ушланди

Фото: Тергов департаменти

2021 йилнинг 17 январь куни соат 19:00 дан 18 январь куни соат 08:00 га қадар бўлган вақт оралиғида, номаълум шахслар Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси 40-уйда жойлашган заргарлик дўкони кириш эшиги ойнасини синдириб, дўкон ичига киришади ва ушбу дўкон раҳбари 27 ёшли Саидолим Ш.га тегишли қиймати жами 50.000.000 сўмлик турли заргарлик кумуш ва сариқ металлдан ишланган буюмларни олиб, ҳодиса жойидан яширинишади.

Тергов департаменти хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «б,в,г» бандлари (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ҳамда ҳодиса жойида ўрнатилган кузатув камераларининг таҳлили олиб борилганда юқорида кўрсатилган жиноятни сурхондарёлик 21 ёшли Нозимбек Ш. ва 25 ёшли Аслиддин Н.лар содир этганликлари аниқланган.

Жиноят иши доирасида 21 ёшли Нозимбек Ш. ва 25 ёшли Аслиддин Н.дан  турли  заргарлик кумуш ва сариқ металдан ишланган буюмлар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда фуқаро Нозимбек Ш. ва Аслиддин Н.лар гумон қилинувчи тариқасида жиноят ишида иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланганлар.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг