Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ҳудудида кучсиз ер қимирлаши қайд этилди

Ўзбекистон ҳудудида кучсиз ер қимирлаши қайд этилди

Бугун 19 июн куни Тошкент вақти билан 17:09 да (19.06.2024 йил, Гринвич бўйича 12:09 да) Қирғизистонда зилзила содир бўлди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, зилзила координаталари: 41,58 градус шимолий кенглик; 71,21 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,2. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 170 км шимолий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Янгиқўрғон туманида 2-3 балл, 43 км.
  • Косонсой туманида 2 балл, 53 км.
  • Чуст туманида 2 балл, 59 км.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг