Паркентдаги зилзила пойтахтда сезилди

Бугун, 18 август куни соат 4:00 да Тошкент вилоятининг Паркент туманида 3 балли зилзила қайд этилди, деб хабар берди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 25 км жануби-шарқда жойлашган. Магнитудаси 2,9 баллни, чуқурлиги 10 километрни ташкил этган.
Ер силкинишининг пойтахт ва Тошкент вилоятлари туман ва шаҳарларида сезилиш кучи:
- Юқори Чирчиқ туманида 2−3 балл, 7 км.
- Ўрта Чирчиқ туманида 2 балл, 11 км.
- Нурафшон шаҳрида 2 балл, 12 км.
- Бектемир туманида 2 балл, 16 км.
- Янгиҳаёт туманида 2 балл, 20 км.
- Яшнобод туманида 2 балл, 20 км.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter