Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қаҳратон қишда Яккабоғда сув тошиши кузатилди

Қаҳратон қишда Яккабоғда сув тошиши кузатилди

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани, Самоқ МФЙ ҳудудидаги ички каналларининг бирида сув тошиши билан боғлиқ видеолавҳа тарқалди.

Маълум бўлишича, ҳодиса 17 январ куни соат тахминан 15.30 ларда рўй берган.

Мутахассислар томонидан ҳолат ўрганилганда, мазкур ҳудуд аҳолиси ўзбошимчалик билан Қизилдарё дарёсидан фойдаланиши яни, сув тақсимлагичини очиши оқибатида қишлоқнинг ички каналларидан сувнинг тўлиб оқиши кузатилган.

Қолаверса, муз бўлаклари тўпланиб, сув йўналишини ўзгаришига олиб келганлиги маълум бўлди. Натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, фуқароларнинг ҳеч бир бино-иншоотлари ва мол-мулкига зиён этмаган, дейилади Қашқадарё вилояти ФВБ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг