Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Қамчиқ»да йирик ЙТҲ содир бўлди (фото)

«Қамчиқ»да йирик ЙТҲ содир бўлди (фото)

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Бугун, 11 октябр куни соат 05:45да А-373 «Тошкент-Ўш» халқаро автомобил йўлининг 222,5 километри, «Қамчиқ» довони қисмида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

«Водий-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб кетаётган «VOLVO» русумли юк машинаси ҳайдовчиси кутилмаганда бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва 5 тонналик ҳамда 8 тонналик «ISUZU» юк машиналари билан тўқнашган.

Йўл-транспорт ҳодиссаси оқибатида 8 тонналик «ISUZU»да ёнғин келиб чиққан.

Зудлик билан воқеа жойига ФВВининг «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари ва ЙПХ ходимлари етиб борган.

Қутқарувчилар махсус асбоб-анжомлар ва техникалар ёрдамида ёнаётган машинани соат 06:07 да ўчиришган. Шунингдек, ҳодиса оқибатларини бартараф этишга Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимига кирувчи ташкилотлар куч-воситалари ҳам жалб этилган.

Қутқарувчилар томонидан воқеа жойида жабрланган 3 нафар юк машиналари ҳайдовчиларига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган. Ҳодиса оқибатида халок бўлганлар йўқ, дейилади ФВВ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг