Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қўқонда вояга етмаган ҳайдовчи уч қизни уриб кетди, улардан бири вафот этди

Қўқонда вояга етмаган ҳайдовчи уч қизни уриб кетди, улардан бири вафот этди

Фото: Фарғона вилояти ИИБ

Фарғонада вояга етмаган ҳайдовчи уч нафар 10 ёшли қизни уриб кетди. Ҳодиса жорий йилнинг 20 май куни соат 16:00 да Қўқон шаҳар А.Темур кўчасида содир бўлган.

Вояга етмаган З.А. «Malibu 2» русумли автомашинани  бошқариб кетаётиб, пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 2016 йилда туғилган уч нафар вояга етмаган қизни уриб юборган. Расмий маълумотда ҳайдовчининг ёшига аниқлик киритилмаган.

Оқибатда қизлардан бири олган тан жароҳатлари туфайли касалхонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг