Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қўрғонтепа туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи қўлга олинди

Қўрғонтепа туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи қўлга олинди

Фото: Прокуратура департаменти.

Андижон вилоятида Қўрғонтепа туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси ва кадрлар бўлими бошлиғи ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўрғонтепа тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда туман тиббиёт бирлашмасининг кадрлар бўлими бошлиғи Н.Х. фуқаро Х.М.ни ушбу тиббиёт бирлашмасига ишга қабул қилиш масаласини ҳал қилиб бериши эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда Қўрғонтепа туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси Я.А. фуқаро Х.М.ни юқумли касалликлар бўлимига ишга қабул қилиши эвазига ўз хизмат хонасида кадрлар бўлими бошлиғидан 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг