Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда уй портлади. 6 киши қурбон бўлди

Самарқандда уй портлади. 6 киши қурбон бўлди

Бугун, 11 февраль куни соат 5:40 да Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги «Чархин» МФЙда жойлашган хусусий уйда газ-ҳаво аралашмаси оқибатида чақнаш содир бўлди.

ФВВ ахборот хизматининг хабарига кўра, оқибатда уй 2-қаватининг бир қисми қулаб тушган. Вафот этганлар ва жароҳатланганлар бор.

Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши чақнашнинг асосий сабаби деб топилмоқда. Воқеа жойида вилоят ҳокимлиги бошчилигида ИИБ, ФВБ, ССБ ва бошқа тегишли идораларнинг куч ва воситаларини жалб қилган ҳолда фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

«Xabar.uz» манбасининг хабарига кўра, ушбу фожиа оқибатида 6 киши, шундан 2 нафари аёл киши, 4 нафари ёш бола ҳаётдан кўз юмган. Бир нафар фуқаронинг аҳволи оғир, ҳозир шифохонада даволанмоқда.

Таҳририятимиз номидан ушбу бахтсиз ҳодисада ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг