Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сирдарёнинг сув остида қолган қишлоқлари (фото)

Сирдарёнинг сув остида қолган қишлоқлари (фото)

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган «Сардоба» сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келганди. 

Натижада Сардоба тумани кўплаб аҳоли яшаш пунктларини сув босди ва ҳодиса жойига Бош вазир Абдулла Арипов етиб борди.

Сув босиши мумкин бўлган ҳудудлардан 11 мингдан зиёд аҳоли эвакуация қилинди.

Мазкур вазият оқибатларини бартараф этиш, эвакуация тадбирларини ташкиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида воқеа жойига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам борди.

Давлатимиз раҳбари дамбанинг ўпирилган жойини бориб кўрди. Ҳукумат комиссияси ташкил этилиб, фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш, аҳолини хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш ва уларга ҳар томонлама ёрдам бериш бўйича барча чора-тадбирлар кўрилди.

– Бу ҳеч ким кутмаган синов. Биринчи ҳаракатимиз одамларни эҳтиёт жойларга кўчириш бўлди. Энг катта масала – ўлим бўлмаслиги, – деди Шавкат Мирзиёев.

Ҳозирда тўғондан сув чиқиши тўхтаган. Тошган сув оқими Оқолтин туманидан ўтувчи Абай каналига туширилиб, Жиззах вилоятидаги Арнасой кўлига йўналтирилган.

Қуйида Сирдарёдаги фалокат кўламини акс эттирувчи суратларни кўришингиз мумкин:

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг